Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаолиятини кучайтириш мақсадида тузилган Инсон ҳуқуқлари уйи 3 декабрдан иш бошлайди. Ушбу майдонда халқаро ва миллий ҳужжатлар, инсон ҳуқуқлари бўйича илмий тадқиқотлар ва таҳлилий ҳисоботлар кутубхонаси яратилган.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида маҳбусларга етарли шароитлар яратилмаган, дея омбудсман мониторинг натижаларини эълон қилди. Камераларда қатор жиҳозлар етишмайди, чойшаб ва ёстиқ жилдлари ҳам мониторинг куни алмаштирилган, ювиниш хоналари гигиенага жавоб бермайди.
Ўзбекистонда шаҳарни янгилаш бўйича мисли кўрилмаган лойиҳалар амалга оширилмоқда, бу учун эса баъзан бутун мавзелар бузиб ташланмоқда. Кўпинча бу етарли қонуний асоссиз содир бўляпти. БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси мамлакатга ташрифи якунлари бўйича шундай хулосага келди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, академик Акмал Саидов 2025—2028 йилларга мўлжалланган БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди. БМТнинг мазкур органига Ўзбекистондан биринчи марта вакил сайланди.
Россия оммавий ахборот воситаларининг Украинадаги уруш ҳақидаги риторикасини геноцидга чорлаш деб ҳисоблаш мумкин, дея таъкидлади БМТ комиссияси. Россия армиясининг ҳарбий жиноятлари, жумладан, фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлари ва қийноқларга йўл қўйганига оид кўплаб далиллар ҳам тўпланди.
АҚШ «Толибон» ҳаракатини «инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашишига олиб келувчи сиёсатини, айниқса, аёлларга нисбатан қайта кўриб чиқишга» чақирди. «Толибон», ўз навбатида, Афғонистон Марказий банкининг музлатилган активларини қайтаришни сўради.
Тадбиркорлар куну тун савдо қилишига рухсат берилади, энди чақалоқларнинг гувоҳномалари ФҲДЁдан эмас, балки туғруқхонани ўзидан олинади, «Тўмарис издошлари» гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади, қишда талафот кўрган тадбиркорларга берилган кредит таътиллари тугайди — 1 июндан нималар ўзгаради?
ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Эймон Гилмор Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриб, адлия, ички ишлар вазирлари ва бош прокурор, шунингдек, мамлакат президенти билан учрашувлар ўтказмоқда. «Газета.uz» ундан ташриф мақсади ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини қандай баҳолашини сўради.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профессионал ва олий таълим тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари» ва «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этилади.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Aфғонистон муваққат ҳукумати томонидан аёллар ҳуқуқларининг чекланишини «аёлларга нисбатан институционал тизимли зулм» деб атади. Шу билан бирга, мамлакатдаги гуманитар инқироз фонида аҳолининг 93 фоизи тўйиб овқатланмайди, дея маълум қилди БМТ.
Афғонистоннинг Толибон ҳукумати аёллардан жамоат жойларида ҳижоб ўраб юришни талаб қилмоқда. Мазкур тартибга бўйсунмаган аёллар давлат ишларидан бўшатилади. 2001 йилгача толиблар ҳукмронлиги даврида ҳам ҳижоб мажбурий эди.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги яхшиланишлар билан бир қаторда, сўз эркинлиги, уюшмалар ва тинч йиғилишлар эркинлигига нисбатан чекловлар сақланиб қолмоқда, дейилади Amnesty International ҳисоботида. Дунёда сўз, виждон эркинлиги, йиғилиш эркинлиги ва бошқа эркинликларга нисбатан тазйиқ кучаймоқда, дея таъкидлади инсон ҳуқуқлари ташкилоти.
Депутатлар қийноқлардан жабрланганларга товон пули тўлашни назарда тутувчи Фуқаролик кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ раҳбарининг биринчи ўринбосари мазкур ҳужжат БМТ Қўмитаси ва махсус маърузачиси тавсияларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон обрўсига путур етказувчи ва унинг манфаатларига таъсир этувчи қийноқ ҳолатлари, GSP+ бўйича мажбуриятлар ҳамда бошқа омиллар туфайли қабул қилиниши зарур эканлигини таъкидлади.
АҚШ сенаторлар гуруҳи Оқ уй ва Давлат департаментини инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият сабабли Ўзбекистонга босим ўтказишга чақирди. Уларнинг фикрича, Ўзбекистондаги ислоҳотлар сустлашган, мамлакатда эркин сўз ҳуқуқи чекланмоқда. ОАВ фаолиятида ҳам муаммолар кузатилмоқда.
Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун «Нельсон Мандела қоидаларининг асосий тамойиллари» тренинги ўтказилмоқда. Унда, жумладан, қамоқхоналарда қийноқларнинг олдини олиш кўникмалари ҳам ўргатилади.
БМТнинг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи Ўзбекистонни давлат тўнтариши тўғрисидаги иш бўйича қамалган собиқ дипломат Қодир Юсуповни зудлик билан озод қилишга чақирди. Олтита инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам худди шу баёнот билан чиқди.
Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлади. Унинг нутқидан асосийлари: яқин вақт ичида парламент Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилади, бу йил яна 20 мингдан зиёд киши Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлади, қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо йўл қўйилмайди, Ўзбекистон бу бўйича махсус маърузачини таклиф этишни кўзламоқда, қолаверса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар ташрифи ҳам кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида нутқ сўзлайди. Шавкат Мирзиёев мамлакатда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига тўхталиб ўтади.
Ўзбекистон тарихда биринчи маротаба уч йил муддат мобайнида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо 47 давлатдан бири сифатида фаолият юритади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида одам савдоси жабрдийдаларини реабилитация қилиш марказининг 30 ўринлик ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиши кутилмоқда. Республика реабилитация маркази учун ажратилган ўринлар сони эса 50 тага оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг